Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстим

17:22 / 04.06.2022 | Asadbek | 747

Ассалому алайкум! Ман ҳозирда Рассияда яшаябман ва ўқиябман(мактабда 10-синфда). Кўплаб дўстлар ортдирдим. Уларнинг ичида яқин дўстим бор исми Витя. У билан биз жуда яқин дўстлармиз, ҳаттоки Узбекистонда ҳам бундай дўстим бўлмаган. Мен унга дўст сифатида тўғри йўлни кўрсатишни (яъни ислом динини) бурчим деб биламан, унга кўп бора гапирганман ҳам. У ўзини христиан деп ўйлайди лекин Аллоҳни ягона эканлигига ва Исо пайғамбар Аллоҳнинг ўғли эмаслигига ишонади. Мана шулар у учун етарлими? Мени ўйлашимча бу ҳолат футбол ўйнаб туриб уни теннис деб аташдекку. Тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иймон деб Аллоҳга, фаришталарига, китобларига (жумладан Қуръони каримга), расулларига (жумладан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга), қиёмат кунига яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг тақдиридан деб билишга ва қиёмат куни қайта тирилишга ишонишдан иборат эканлигини айтиш керак. Булардан бирортасига иймон келтирмаса ундай инсонни мўмин, мусулмон бўлмаслигини тушунтириш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat