Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намозидаги ҳолат

13:26 / 16.12.2015 | Hasanhoja | 2507

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Жамоатда намоз бошлангандан сўнг олдинги сафда бўш жой бўлса, намозни бошлаб қўйган иқтидо қилувчи нима қилиши керак? Олдинги қаторни тўлдириши керакми? Агар бўш жойни тўлдириш учун олдинги сафга ўтган бўлса, бошлаб қўйган намозига путур етмайдими? Агар шундай вазиятда бир киши олдинги сафга ўтиб кетган бўлса, ёнидаги намозхон нима қилиши керак? Бўш жойни тўлдириш учун ёнга юриш керакми ёки қимирламасдан намозини давом эттириши керакми? Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Олдинги қаторни тўлдириши керак. Агар бўш жойни тўлдириш учун олдинги сафга ўтган бўлса, бошлаб қўйган намозига путур етмайди. Бўш жойни тўлдириш учун ёнга юриш керак. Бу амал намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat