Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

виртуал садақа

10:28 / 23.04.2017 | Xojiakbar | 4025
Ассалому алайкум! Азиз ва биз учун қадрли устозлар. Сизлардан бир масала ҳусусида илтимосим бор. Барчамизга маълум ҳозирда Клик хизмати орқали электрон пуллар билан бир қанча амаллар бажарса бўлади, улардан енг қулайи: телефонлар маблағларини тўлдириш, бошка картага пул ўтказиш ва хоказо. Сизлардан илтимосим (ҳам таклиф) ушбу электрон амаллар ичига садақани хам қўшсак, ҳохлаган киши ўз телефони орқали истаган суммасини истаган вақтда хеч қандай қўшимча мураккаб амалларсиз садақа қилса. Бунинг учун масжидлар ёки Ўзбекистон мусулмонлар идораси ўз ҳисоб рақамини очсада ўша хисоб рақамга ташланган пуллар тушса. Албатта бу мени ожизона таклифим. Сизлардан илтимос шу масалада аниқ бир тўхтамга келиб натижа чиқариб беринглар. Сабаби, ҳозирда эдектрон пуллар анча оммалашди ва баъзи инсонларда кўп ҳолларда нақд пули йўқ бўлсада пластик катрасида етарли миқдорда пул бўлади, шу билан бирга масжидлардан (масжид атрофидаги садақа қутиларига пул ташлашга доим ҳам имкони бўлавермайдиган) узоқроқда турадиган ва кимга садақа қилишини билмай ёки садақага мухтож одамни топа олмай юрган хамюртларимизга ҳам бир қанча қулайлик яратган булар эдингизлар. Олдиндан рахмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунинг ечими Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. muslim.uz сайтига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat