Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам мендан кечмоқчилар

19:13 / 05.07.2018 | Sardor | 3619
Ассалому алайкум! Яқинда онамга совчи чиқди, мен уларни келмасларидан қайтариб юбордим. Онам бу ишимдан норози бўлиб, “агар қаршилик қилсанг сендай ўғлим йўқ кечаман” деяптилар. Гап шундаки "куёв" бўлмишнинг оиласи болалари бор экан. Хотинига талоқ берган, лекин одамлардан уялгани учун бирга яшармуш. Хотини олгунигача бизникига келиб яшаб турармуш. Мен бунга қаршиман. Онам ўйнаш бўлишларини хохламаяпман, лекин катта бола туриб онам буни тушунмаяптилар. Анави одам билан кўришмоқчи бўлсам у келмаяпти. Онамга никох ўқитиб олсак хеч нима қила олмайди деб ақл ўргатаяпти. Сингилларим, аёлим бор уйга мен йўғимда бегона келишини хоҳламайман. Нима қилишни билмай қолдим. Маслахатингизга мухтожман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шартларингизни қўйиб никоҳга рози бўлинг. Ҳозирги кунда эри бўлатуриб эридан қониқишмаяпти, эрсизларни тасаввур қилаверинг. Шундай ўринда сиз ҳам улар ҳам бир нуқтага келишинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat