Ассалому алайкум! Америкада бир қариндошимиз уйларига яқин масжидга бориб жамоат билан номозларини адо этиб юрардилар. Яқинда билсалар имом пайпоққа масх тортиб номозга ўтганлар. Шу вақтгача имомга иқтидо қилиб ўқилган номозлар ҳукми нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Масҳ тортишга ярамайдиган оёқ кийимга масҳ тортиб имомликка ўтган бўлса ўша намозларнинг барчасини бетаҳорат ўқиган бўлади. Қайта ўқиб чиқсин. Валлоҳу аълам!