Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сийдикдан сақланиш

18:11 / 07.06.2022 | Bekzod | 1356

Ассалому алайкум! 1.Мен бераётган саволим коплар томонидан ҳар хил берилганикан лекин мени мавзуйимдаги савол ёқ деп ойлайман. Мен анча йилдан бери бр нарсадан қийналяпман қачондан берилиги ҳатто эсимдаям ёқ. Намоз оқишни бошлаганимга энди бр йил болди таҳминан. Алҳамдулиллаҳ шариат илмларини аста секин билиб боряпман. Мен бавл қилиб болганимдан сонг учида озгина қолиб кетади. Отирб турганимда ва шунга охшаш ҳаракатлар қилганимда 1 2 томчи базида унданам сал копроқ миқдорда чиқиб кетади. Шу боис. Бавл қилиб болгач 30 35 минутча отказиб кейин таҳорат қилиб намоз оқийман лекин базида намоз оқиётганимда чиқиб кетмасинда деган қорқув болгани учунми сал чиқандек болади лекин аниғини билмаганим учун давом эттираман лекин намоздан сиқиб қарасам бази пайтлар кийимимда намлик аломатлари коринмайди. Яна камига қаердадр оқиб қолдим сийдикдан сақланмаслик қабр азобига сабаб болади деганини билганимдан кейин қорқувим ортди. Бу дохторлик эмасга охшайди дохторлар тополишмаяпти одамлар эскичадан дейишяпти. Саволим менинг бу ҳолатим. Қабр азобига сабаб болмайдими юқорида айтган ҳолатимдан ташқари сийдикдан толиқ сақланаман шу боис ҳолатимдан гуноҳкор болиб қолмайманми ҳар намозимда ички кийимимни алмаштираман. Сийдикдан сақланмаганлар қаторида болиб қолмайманми фақат илтимос сизларнинг жавобларингиз ота муҳим. Ҳозирда Аллоҳ шифо беришини кутиб сабр қиляпман. 2-саволим шом намозини аниқлашда қийналаман шаҳримдаги масжиддаги шом вақти қуёш ботиш вақтига тоғри келмаяпти мисол учун масжиддаги вақт 20:00да боладиган болса қуёш ботиш вақти 20:00га етмай боляпти. Шом намози қуёш ботиб болгач кириб қизил шафақ ёқолгандан кейин чиқади деб оқигандим адашмасам шундай шунга аниқлик киритсангиз. Қуёшга қараб оқисам яхшими масжид вақтига қараб оқиганимми масжид вақтидан олдин оқиш жоиз эмас деб эшитгандим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Истибро учун ярим соат вақт сарфлар экансиз. Шундан кейин ҳам шубҳаланиш пайдо бўлса, у  васваса ё касаллик туфайли бўлади. Даволанинг ё васвасага берилманг.

2). Шом вақти масжидда азон айтилганида эмас қуёш ботганида киради. Масжидда азон айтилишидан аввал ўқиш ҳам жоиз. Сиз намозни масжидда жамоат билан ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat