Ассалому алайкум! Яқинда муслим уз Ёу тубе платформасида қандай ҳолатларда саждайи саҳв қилиниши керакли ҳақида эшитдим. Унга кўра, махфий ўқиладиган намозни жаҳрий ўқиса, ёки унинг акси бўлса саждайи саҳв қилинади дейилган экан. Махфий ўқиладиган намозни жаҳрий ўқиса, саждайи саҳв қилиниши кераклигини биламан. Аммо, жаҳрий намозни махфий ўқиса саждайи саҳв қилиш кераклигига тушунмадим. Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг Кифоя номли китобида жаҳрий намозни махфий ўқиш ихтиёрий деб ўқигандим. Мен кўпинча жаҳрий намозларни махфий ўқийман. Лекин, саждайи саҳв қилмайман. Мен бу ҳолатда саждайи саҳвни қилмай хато қилмаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Ушбу масалада имомнинг жамоат намозида жаҳрий намозни махфий ўқиши назарда тутилган. Валлоҳу аълам!