Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ал адаб ал муфраддаги ҳадис

17:59 / 15.06.2022 | Ergash | 815

Ассалому алайкум! Одоблар хазинаси 1-китобидаги 162-ҳадис бази табибларнинг каромати борлигига далил бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу табибнинг илми ва тажрибаси деб тушунилади. 

عَنْ عَمْرَةَ: أَنَّ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا دَبَّرَتْ أَمَةً لَهَا، فَاشْتَكَتْ عَائِشَةُ، فَسَأَلَ بَنُو أَخِيهَا طَبِيبًا مِنَ الزُّطِّ، فَقَالَ: إِنَّكُمْ تُخْبِرُونِي عَنِ امْرَأَةٍ مَسْحُورَةٍ، سَحَرَتْهَا أَمَةٌ لَهَا، فَأُخْبِرَتْ عَائِشَةُ، قَالَتْ: سَحَرْتِينِي؟ فَقَالَتْ: نَعَمْ. فَقَالَتْ: وَلِمَ؟ لَا تَنْجِينَ أَبَدًا. ثُمَّ قَالَتْ: بِيعُوهَا مِنْ شَرِّ الْعَرَبِ مَلَكَةً.

Амрадан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳо чўрисига: «Вафот этсам, озодсан», деди. Сўнг Оиша бемор бўлиб қолди.
Шунда акасининг ўғиллари асли суданлик табибдан сўрашди. У:
«Сизлар сеҳрланган аёл ҳақида гапиряпсизлар. Уни чўриси сеҳрлаб қўйган», деди.
Оишага хабар етганда:
«Сен мени сеҳрладингми?!» деди.
«Ҳа», деди.
«Нима учун, абадий нажот топмагур?! – деди. Кейин: – Уни энг ёмон эгалик қиладиган арабларга сотиб юборинглар!» деди.
Шарҳ: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўз чўриларига вафотларидан кейин унинг озод бўлишини билдирдилар.
Қулдорликка қарши курашнинг йўлларидан бири ҳам шу бўлган. Бунинг учун Ислом «мудаббар» деган усулни жорий қилган.
Хожанинг ўз қулларига «Вафот этсам, озодсан», деб тайинлаб қўйиши ҳам қул озод қилишнинг бир йўли бўлиб, савоби хожага тегади. Акс ҳолда қул мерос сифатида хожанинг болаларига ўтиб, қуллигича қолади.
Ислом ўша пайтдаги одамларни қулдан ҳам, савобдан ҳам маҳрум қилмаслик учун мана шу гўзал одатни йўлга қўйган. Бу ҳам Исломнинг қулдорликка қарши олиб борган кураш йўлларидан биридир.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳам чўриларига «Вафот этсам, озодсан», деб қўйган эканлар.
Бир куни Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бетоб бўлиб қолибдилар. Шунда у кишининг жиянлари, яъни акаларининг болалари бир табибни олиб келиб, кўрсатишибди. Табиб: «Бу аёл сеҳрланибди, уни ўзининг чўриси сеҳрлаб қўйибди», дебди. Табибнинг сўзларини Оиша онамизга етказишибди. Оиша онамиз чўрини чақириб: «Сен мени сеҳрладингми?» деб сўрабдилар. Чўри: «Ҳа», дебди. Сабабини сўрасалар, «Сиз вафот этсангиз, мен озод бўламан», деган жавобни олибдилар.
Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Уни сотиб юборинглар. Сотганда ҳам, араблардан қўл остидагиларга ёмон муомала қиладиган кишиларга сотинглар», деб айтган эканлар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо чўрининг қилмишига яраша ўзлари унга ёмонлик қилмай, таъзирини ейиши учун уни қўл остидагиларга яхши муносабатда бўлмайдиган одамларга сотиб юборишни буюрган эканлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat