Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Хузайфа розияллоҳу анҳу ривоят килиб айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам тунги намозда қиёмни узун килиб Бақара, Нисо, Оли Имрон сураларини ўқирдилар. Рукуълари ва саждалари қиём микдорича бўлар эди. Икки сажда ўртасида «Роббиғфирлий, Роббиғфирлий», дер ва орада сажда микдорича ўтирар эдилар. Абу Довуд, Насаий, Байхақийлар ривояти.Шу ҳадисдан саволларим шуки:1.Бу намозда муҳтарам ва мукаррам Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалам Бақара,Нисо ва Оли Имрон сураларини тўлиғича ўқиганмилар?2.Бу намозни ўқиган вақтларигача шу суралар тўлиқ нозил бўлганми?3.Агар тўлиқ ўқилган бўлса ва руку, саждаларини, сажда орасидаги ўтиришларини шу суралардек узун қилган бўлсалар демак намозни бутун кеча ухламай ўқиб чиққанмилар? Ҳатто бутун кеча уҳламай ўқиган бўлсалар ҳам бундай қилишга вақт етмаслиги ҳақиқатга яқин. Чункий бундай қилишга жуда кўп вақт кетади. Маълумки маҳбуб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламни Қурони Каримни қироат қилишлари узун бўлган. Шошмай ҳар бир ҳарфини санагудек қилиб қироат қилганлар ва яна шу ҳам маълумки жаноби Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи вассалам кечани бир қисмида ухлаб, бир қисмида тунги намозни ўқиганлар.4.Ёки бу узун сураларни таҳажжуд намозида ҳар ракатда бўлиб-бўлиб қироат қилганмилар?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тамомила ўқиганлар.- Уни текшириб кўриш керак.- Ривоятда мазкур уч сурани жамлаб бир ракъатда ўқилгани ҳақида гап йўқ. Бу сизнинг тушунчангиз, холос.