Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдо

18:47 / 16.06.2022 | .... | 993

Ассалому алайкум! Бир нарса сотиб олмоқчи эдим, бир сайтда уни 59минг сўм деб қўйибти, пастига эса 6400/12ойга деган таклиф турибти. Яъни хар ой 6400 сўмдан тўлов қилиб борилади. Шунда 12га кўпайтирсак махсулот тан нархидан қимматроқ чиқаркан. Шунақа таклиф жоизми? Яъни бирор нарсани нархини муддатли тўлов қилиб кўпроқ қилиб қайтариб олиш мумкинми? Бу рибомасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда молни насияга қимматроққа сотиш жоиз.

أيضا: أما الأئمة الأربعة و جمهور الفقهاء والمحدّثين فقد أجز و البيعالمؤججل بأكثر من سعد النقد بشرط أن يبث العاقدان بأنه بيع  مؤجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد. (بحوث ف قضيا فقهية معاصرة ص : 7، طبع مكتبه دار العلوم كرجى)

Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муъаййан муддатга ва келишув вақтдаги муъаййан нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. ("Бухусун фи қодоя фиқҳийя муъасиро" 7-саҳифа).
Юқоридан кўриниб турибдики,  нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилинган муддат тайин бўлишлиги ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига  эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, байъ фосид бўлади.
 Мисол учун : Бир киши ўн милионга машина сотиб олиб, бошқа бир кишига бир йилда бўлиб тўлаш шарти билан ўн беш милионга сотиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat