Ассалому алайкум! Мен кўпинча намозда фарз амални тарк этканимда аттаҳиятдан кейин саждаи саҳф қиламан ,лекин кўпинча саждаи саҳф эсимдан чиқиб қолади (кўпинча шундай болади ) лекин бугун бобдод сунатини ўқиётганим охирида саждаи саҳфдан олдин ўнг тарафга салом бериш эсимдан чиқибди, энди қазосини ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Фарз тарк қилинса намоз бузулади. Уни саждаи саҳв билан тўғрилаб бўлмайди. Саждаи саҳвдан аввал салом беришни унутган бўлса намоз бузулмайди. Валлоҳу аълам!