Ассалому алайкум! (Савол мeнинг номимдан эмас). Мeн кичик кeлинман, мeндан катта овсиним ҳам бўлиб улар билан аҳилмиз. Қайнонам билан ҳам аҳилмиз, лeкин овсиним билан қайнонам аҳил эмас. Қайнонам нуқул мeндан “овсиниз нима деди, нима қилаяпти? Менга айтаверин” деб, уларни ҳамма сирларини билиб оладилар. Овсиним бўлса менга ишониб ҳамма сирларини айтади. Лeкин қайнонам мени алдаб билиб оладилар. Мени бу ишим гуноҳми? Қиёматда бунинг ҳам жазоси борми? Жазоси қандай бўлади? Илтимос жавобингизни кутаман.
Ва алайкум ассалом! Бу ишларинги мутлоқ нотўғридир. Бунда омонатга хиёнат ва чақимчилик кўриниши бордир. حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنْ أَبِي سُهَيْلٍ نَافِعِ بْنِ مَالِكِ بْنِ أَبِي عَامِرٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخَلَفَ». أطرافه: 33، 2749، 6095 - تحفة: 14341 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради; омонат топширилса хиёнат қилади; ваъда берса бажармайди», дедилар». حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنِ الْأَعْمَشِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُرَّةَ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم: «أَرْبَعُ خِلَالٍ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا: مَنْ إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ، وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ، وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنَ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا». طرفاه: 34، 2459 - تحفة: 8931 Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Тўрт хусусият борки, улар кимда бўлса, ҳақиқий мунофиқ бўлибди: гапирса ёлғон гапирадиган; ваъда берса хилоф қиладиган; аҳдлашса хиёнат қиладиган; хусуматлашса фожирлик қиладиган киши. Кимда бу хислатлардан бири бўлса, то уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бўлади». حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ هَمَّامٍ قَالَ: كُنَّا مَعَ حُذَيْفَةَ فَقِيلَ لَهُ: إِنَّ رَجُلًا يَرْفَعُ الْحَدِيثَ إِلَى عُثْمَانَ. فَقَالَ حُذَيْفَةُ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَتَّاتٌ». تحفة: Ҳаммамдан ривоят қилинади: «Ҳузайфа билан бирга эдик. Унга: «Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга етказиб туради», дейилди. Шунда Ҳузайфа: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Гап ташувчи жаннатга кирмайди», деяётганларини эшитганман», деди».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!