Ассалому алайкум! Дўстим манга Қуръон ёдлашни таклиф қилди. Шарти шу бўлдики хар душанби кунигача 2 тадан сура ёдлаш, ёдлай олмаган одам 300.000 сўм миқдорида садақа қилиш керак бўлади, лекин ман бу шартга рози бўмадим, чунки ўзимга яни хотирамга ишона олмадим. Лекин ман таклиф киритим сан ўзин ёдлаб манга айтиб берасан ёдломасен ўша келишилган пулни садақа қиласан ва бу шартга рози бўлди. Шу қилган ишим тўғри бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Иккингиздан бошқага садақа қилинса бу қиморга кирмайди. Валлоҳу аълам!