Ассалому алайкум! Мен киприк қўйишни ўрганганман, қидирувдан киприк қўйилса тахорат ўтмайди деган гап ўқидим, лекин харом ёки халоллиги хақида гаприлмаган экан. Агар мен киприк қўйсам мижозларимдан олган пулим харом бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз киприк қўйиб берган аёлларнинг ўша ҳолатда олган таҳоратлари дуруст бўлмайди. Бетаҳорат ўқиган намозлари қабул бўлмайди. Бунга сизнинг ишингиз бевосита сабабчи бўлади. Шундай экан қандай қилиб бунинг эвазига олаётганингиз ҳалол бўлсин? Валлоҳу аълам!