Ассалому алайкум! #Ҳадис_419 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, токи кишига оёқ кийими гапирмагунча қиёмат қоим бўлмас» Термизий ривояти Шундай хадис борми ва бор болса уни маноси нима?
– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор.
حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ الْفَضْلِ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو نَضْرَةَ الْعَبْدِيُّ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُكَلِّمَ السِّبَاعُ الْإِنْسَ، وَحَتَّى تُكَلِّمَ الرَّجُلَ عَذَبَةُ صَوْتِهِ وَشِرَاكُ نَعْلِهِ، وَيُخْبِرَهُ فَخِذُهُ بِمَا أَحْدَثَ أَهْلُهُ بَعْدَهُ».
وَفِي الْبَابِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ.
وَهَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ صَحِيحٌ لَا نَعْرِفُهُ إِلَّا مِنْ حَدِيثِ الْقَاسِمِ بْنِ الْفَضْلِ، وَالْقَاسِمُ بْنُ الْفَضْلِ ثِقَةٌ مَأْمُونٌ عِنْدَ أَهْلِ الْحَدِيثِ، وَثَّقَهُ يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ الْقَطَّانُ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ.
Бизга Суфён ибн Вакиъ ҳадис айтиб берди. У деди: «Бизга отам Қосим ибн Фазлдан ҳадис айтиб берди». У деди: «Бизга Абу Назра Абдий ҳадис айтиб берди».
Абу Саъид ал Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, токи йиртқич ҳайвонлар одамларга гапирмагунича, қамчининг учи ва шиппагнинг боғичи ўз эгасига сўзламагунича ва унинг сони унга аҳли ўзидан кейин нима қилгани ҳақида хабар бермагунича қиёмат қоим бўлмайди!», дедилар».
Бу борада Абу Ҳурайрадан ҳам ривоят бор.
Бу ҳадис ҳасан, ғариб, саҳиҳдир. Бу ҳадисни фақат Қосим ибн Фазл орқали биламиз. Қосим ибн Фазл ҳадис аҳли наздида сиқа ишончли ровий. Уни Яҳё ибн Қаттон ва Абдурраҳмон ибн Маҳдий сиқа деган. Валлоҳу аълам!