Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳрида ишлайман ва ўқийман. Одатда 1 ёки 2 ойда Бухорода туғилиб ўсган уйимга бориб келаман. Яқинда ҳам бордим лекин энди 14 кундан кейин қайтишни режалаштириб келганман. Яна бир нечта дўстларим ҳар 2 ҳафтада вилоятга бориб келишади тахминан 300 км масофага. Шунда мен Тошкентда намозларимни тўлиқ ўқийманми ёки қаср қилибми. Дўстларимчи?
– Ва алайкум ассалом! Ёзганингизга қараганда Тошкент сизнинг ватани аслийингизга айланмаган экан. Шунга кўра, сиз Тошкентда 15 кундан кам вақт туришни ният қисангиз мусофир ҳисобланасиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!