Ассалому алайкум! Бу сафарги саволим ғусл ҳақида. Узр сўрайман саволим бироз ҳаёсизроқ аммо билмасам бўлмайди. Ғусл ҳақида 95% биламан Алҳамдулиллаҳ бу сизлардан ўргандим. Саволим шуки мен ғуслдан сўнг яъни навбат оёқларимга келганда мен оёғимни ювиб чиқиб кетишимдан олдин ич кийимимни ечиб уни ўрнини яна бир ювиб олсам бўладими? Сўнг оёғимни ювиб чиқсам олган ғуслимга ҳеч қандай салбий таъсири йўқми? Сабаби унда нажосат бўладида баъзида.
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Агар унда нажосат бўлса уни кетказишингиз шарт. Валлоҳу аълам!