Ассалому алайкум! Бир одам ман билан ўтириб бошқасини ғийбат қилса ман хам гунохкор бўлиб қоламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ғийбат қилиш ҳаром. Ғийбат қилинаётганини эшитсангиз дарҳол ғийбатчини бу ишдан қайтаришингиз, агар тийилмаса ўша мажлисни тарк қилишингиз лозим. Акс ҳолда ғийбатчининг гуноҳига шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!