Ассалому алайкум! Байдже брендидаги чой қутиларида ховури чиқиб турган чашка ва ликопчанинг тасвири бор. Ушбу суратни ёнбош томондан кўрилса, араб ёзувидаги Аллоҳ лафзи кўринишидаги шакл ҳосил бўлмоқда. Бу айнан шу лафз эмасдир. Лекин бу қутилар ва ҳалтачали чой қадоқлари ишлатилиб бўлингач чиқинди қутиларига ташланади. Ҳамма ҳам эътибор бермайди бунга. Олдини олиш учун қандай маслаҳат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Шаклларни кўрганда сизга кўринганидек фикрласангиз дунёда яшолмайсиз. Сиз каби тасаввурлайдиган бир одамни кўргандик. Масжидга кириб намоз ўқиёлмас экан. Нега деб сўрасак масжид деворидаги ғиштлар орасидаги чизиқлар насронийларни хочига ўхшар экан деган эди. Валлоҳу аълам!