Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз ўқиш тартибини китобча қилиб чиқарсам бўладими? Бунга кимдан рухсат олишим кeрак?
Ва алайкум ассалом! Шу соҳа бўйича мадрасани битирган бўлсангиз, фиқҳ борасида илмий ижозангиз бўлса китоб чиқаришингиз мумкин. Акс ҳолда кўплаб у ер бу ердан маълумот тўплашга салоҳияти бор кишилар китобча қилиб уни орасига ҳўлу-қуруқ, тўғри-нотўғриларини аралаштириб юборишмоқда. Хатога йўқ қўйиб хатога етаклагувчилардан бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам!