Ассалому алайкум! Мен Самарқандданман бизнинг оилада ҳеч ким намоз ўқимасди бобокалонимдан биламан ҳамма ҳозирги замонга мостлашган эрим томон ҳам шунақа эди намоз ўқишни дадам биладилар фарз ҳамма ўқиши кераклигини айтмаганлар хоҳишга қараб деб ўйлайдилар. Мен намозни ўргандим ҳижобга кирдим ҳамма ҳайрон бўлди рўмол нима учун деб. Туғилган кунларга бормасак хафа бўлишади бунчалик қаттиқ оманглар деб ўзимиз ҳам туғилган кун нишонлаймиз фақат шамлар пуфламаяпмиз. Болалар туғилган кунга боришганда ҳамма шам пуфлайди бизнинг томондагилар ўша ерда борганда тортни истемол қилса бўладими? Қариндошларни маракаларга бормасак ноодамийлик бўлмайдими борсак гуноҳми? Биз бошқача муҳитда катта бўлганмиз динимизни ҳаммага тушунтуролмаяпмиз
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга исён бўладиган жойларга борманг. Маракаларда етимнинг ёки бошқа меросхўрларнинг ҳаққини ейиш бўлмаса борса бўлади. Валлоҳу аълам!