Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум

02:28 / 05.07.2022 | Madinaxon Latibjonovna Maxsudova | 1504

Ассалому алайкум! Онамни белларида муаммо бўлганлиги сабабли доктор сувга тегмай туришлари кераклигини айтибди. Ман намозни тарк қилмасликлари учун намозни таяммум билан ҳам ўқиса бўлиши ва соғликлари қийнаса ўтириб ўқийверишлари мумкинлигини айтдим. Буни намозни тарк қилмасликлари учун айтдим албатта.  Мен тўғри қилганмани?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аъзоларга сув теккизиш соғлиққа жиддий зарар бериши аниқ бўлса таяммум қилишга рухсат бор. Онангизнинг ҳолати шундай бўлса тўғри гап айтгансиз. Ўз соҳасининг мутахассиси бўлган диёнатли шифокор билан маслаҳатлашинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat