Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

телпак

00:00 / 06.06.2011 | eski savollar | 2779
ҳурматлик шайх ҳазратлари минг бор узр агар аввалги саволларимда тарбиясизликлар бўлган булса. инсон ҳато камчилклардан ҳоли эмас экан. сиз бу қилаётганган ишларингиздан қанчадан қанча киши манфаатланмоқда рахмат.аллоҳ таоло оҳиратда узи сизга қийрот_қийрот ажрларни берсин.ҳафа бўлмасангиз яна бир масала бор эди. қишда кийиладиган телпак сутра вазифасини бажара оладими?аллоҳ узи рози булсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Сутра» деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқ тушунилади. «Сутра»ни Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари мустаҳаб, деганлар. Девор, устун, найза, асо, бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, бир чизиқ чизиб қўйса ҳам, бўлади. Мақсад, намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтиб кўнглини бузмасин, хусусан, шайтон васваса қилмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat