Ассалому алайкум! Мен озиқ-овқат дўконида ишлайман менинг ёнгинамда дорихона бор. Бир дорининг устида ценник(нарх қўядиган пистолет) билан 17000 сўм нарх қўйилган бўлсаю, харидорга нархини кўчириб ташлаб 20000 сўмга сотса бўладими? Дорихона бошлиғи ўртоғим 1 дорига 17000 нарх ёзиб қўйган экан, укаси эса сотувчилик қилиб клиентга нархини кўриб туриб 20000 сўмга сотябди. Шунга гувоҳ бўлиб қолдим, шу нарсани ҳуқми қанақа?
– Ва алайкум ассалом! Бу сотувчи ва дўкон эгаси ўртасидаги келишувга боғлиқ. Сотувчига товарга устама нарх қўйиш ва уни ўзига олиб қолишга рухсат берилмаган бўлса ўша ошиқча 3000 сўм унга ҳаром. Шу вақтгача қанча устама қўйиб сотган бўлса барчаси дорихона эгасиникидир. Валлоҳу аълам!