Ассалому алайкум! "Китобул Аснам" китобида Ҳишом ибн ал-Калбий жоҳилият санамларидан бири бўлган "ал-Уззо" ҳақида шундай келтиради: "Бизга Аллоҳнинг расули хабар бердики "Мен қариндошларим эътиқодига эргашганимда унга (Ал-Уззога) қизғич эчкини совға сифатида олиб келгандим" деб. Шу гап тўғрими? Пайғамбар алайҳиссалом жоҳилият даврида қандай эътиқодда бўлганлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳеч қандай ширк ва куфр амаллари ва сўзларига аралашмаганлар. Таржимада хато кетган бўлса керак. У зот Иброҳим алайҳиссаломнинг покиза шариатларидаги ҳукмларга амал қилганлар. Валлоҳу аълам!