Ассалому алайкум! Масалан менда яхши жойлашувли ўз дўконим бор. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи инсон менинг олдимга келиб шу жойда мен намуна қилиб ўз маҳсулотнимни қўяман савдони ўзингиз қиласиз деган маънода таклиф берса мен таклифни қандай асосда қабул қилсам бўлади. Ўқиганларим бўйича, шариатда ўз мулки бўлмаган молни фойда кўриш учун сотиб бўлмайди, мен шунда сотилган маҳсулотдан маълум бир фоизни ўзимга олишни ишлаб чиқарувчи билан келишиб олсам, шу ишим жоиз бўладими ва бунинг ҳукми қандай(макруҳ эмасми)?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ишлаб чиқарувчи томонидан ҳақ эвазига сотиб беришга вакил бўлишингиз мумкин. албатта бу ўринда ўз хизмат ҳақингизни тайин қилиб олишингиз керак бўлади. Бу ҳолатда ишлаб чиқарувчининг моли сизни уйингизда туриши шарт эмас. Валлоҳу аълам!