Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром бўлган буюмни қандай ҳалоллаш мумкин?

20:39 / 18.07.2022 | Jasurbek | 1030

Ассалому алайкум! Ҳаром бўлган буюмдан топилган пул ҳам ҳаром экан, ҳаром бўлган буюмни ва ундан топиладиган фойдани ҳалол қилиш мумкинми? Мисол учун: мен кредитга компютер олдим ва ўша компютердан фойдаланиб iТ соҳасида пул ишлайман. Демак, топган пулим ҳам ҳаромми? Компютеримни ва ундан келадиган фойдани қандай қилиб ҳалоллашим мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кредит бу зиёда қилиб қайтариш шарти билан олинган қарздир. Бу ишга қўл урган инсон рибо едирувчининг гуноҳини олади. Аммо қўлидаги пул ҳам, уни сарфлаб олган буюми ҳам ҳаром эмас.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар баробардирлар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибонинг қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши турган гап. Улар:
1. «Рибохўр»;
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам албатта, У Зотнинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.
2. «Унинг едирувчиси»;
Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у молиявий муомалани ҳаром қилинган йўл билан амалга оширди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиши керак эди.
3. «Котиби»;
Яъни рибо муомаласини ёзиб, ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.
4. «Икки шоҳидни». 
Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишга рози бўлгани ана шу ҳаром ишни тан олганининг аломатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat