Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо сотиқ

21:44 / 05.03.2018 | Elnur | 4540

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, бир танишим савдо сотиқ учун ишга таклиф қилаяпди фақат ойлик маош йўқ, чунки мeн давлат ишида суткалик навбатчиликда ҳам ишлайман бўш кунларимда у билан ишламоқчиман. Уни айтиши бўйича сотган нарсаларимга қараб пул чиқариб бeраркан. Масалан манабу нарса 8минг ўзинг вазиятга қараб инсоф билан 12мингми 10минггами сотда мeнга 8мингини чиқариб бeрда қолганини ўзинга ол деди. шундай йўсинда ишласам бўладими? Агар бўлмаса қандай йўл тутай? Жавоб учун олдиндан Раҳмат! Аллоҳим Паноҳида Асрасин…


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундай қилмасин. 8 сўмлик нарсани сизга 10 сўмга сот, шу 2 сўми сен хизмат ҳақинг – деб хизмат ҳақини белгиласин. Мабодо ортиғига сотсанг бу ҳам сенга дейиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat