Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилинг устоз

00:00 / 26.11.2009 | eski savollar | 1848
Муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари,Авваламбор, сизни ва барча мусулмон аҳлини байрамимиз Қурбон Ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман ва Аллоҳдан барчамизда ҳидоят, офият ва саломатлик тилайман.Сизга мен учун муҳим бо'лган бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқдаман. Мен ҳозирда АҚШда молия, бугалтерия ва аудит соҳасида тақсил оламан. Мустақил равишда Ислом молиясини о'рганиб келмоқдаман.Саволларим қуйидагича:1) АҚШда о'рнатилган тартиб қоидага ко'ра, университетда кундузги бо'лимда таҳсил олаётган ҳар бир талаба сог'лиқ бойича суг'урта қилиниши шарт. Шу сог'лиқ сугуртаси юзасидан аниқ бир фатво борми, динимизда бу масалага қандай қаралади?( Интернетда мустақил қидириб кордим ва турли фирк-мулоҳазаларга дуч келдим).2) Ҳозирда г'арб молия тизими турли туман молиявий жараёнлар, оператсиялар билан жуда мураккаблашиб кетди. Ва улар ҳозирда мусулмонлар ҳаётига ҳам кириб келмоқда. Шу жараёнларни қайсилари динимизда жоиз, қайсилари ножоизлиги аниқ билиш ва шу асосда ножоизларидан узоқда сақланиш қаттий ниятидаман. Сиздан молиявий жараёнлар, масалалар ёритилган ишончли манбалар(интернетда ишончли фатволар манбалари) сорамоқчиман.( Турли манбаларда турли туман фикрларга, фатволарга дуч келмоқдаман.)Устоз,Ушбу улуг кунларда, ҳозирда о'зга юртларда о'қиб, ишлаб юрганларни дуо қилинг. Аллоҳ аввало бизни о'зини тог'ри ё'лидан айирмасин, фойдали илм, ҳалол касб насиб қилсин, иймонимизни мустаҳкам қилсин. Ба'зи адашиб бошқа динларга о'тиб кетган ва кетаёгтан юртдошларимизни Аллоҳ ози динимизга қайтарсин, ҳидоят берсин.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Аллоҳдан сизга ва аҳлингизга тинчлик, ҳотиржамлик ва паноҳ тилаб,Адҳамжон

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1) АҚШда о'рнатилган тартиб қоидага ко'ра, университетда кундузги бо'лимда таҳсил олаётган ҳар бир талаба сог'лиқ бойича суг'урта қилиниши шарт. Шу сог'лиқ сугуртаси юзасидан аниқ бир фатво борми, динимизда бу масалага қандай қаралади?( Интернетда мустақил қидириб кордим ва турли фирк-мулоҳазаларга дуч келдим). Ислом давлатлари уюшмаси қошидаги Халқаро Ислом фиқҳи академияси ўзининг Дубайда, ҳижрий 1426 йил 30 Сафар – 5 Рабийъул аввал – мелодий 2005 йил, 9 – 14 апрел кунлари бўлиб ўтган ўн олтинчи мажлисида соғлиқ суғуртаси бўйича академияга тақдим этилган илмий ишларни қўриб чиққанидан ва унинг ҳақидаги музокараларни тинглагандан кейин қуйидагиларга қарор қилди:1. Соғлиқ суғуртаси таърифи:Соғлиқ суғуртаси бир шартнома бўлиб, унда шахс ёки муассаса бошқа бир шахс ёки муассаса билан бир тараф маълум маблағ эвазига иккичи тарафни даволаш ёки даволаш учун кетадиган маблағ билан таъминлашни ўз зиммасига олади. 2. Соғлиқ суғуртасининг турлари.Соғлиқ суғуртаси даволаш муассасаси орқали ёки суғурта қилдирувчи билан даволаш муассасаси орасида воситачилик вазифасини бажарувчи суғурта ширкати орқали амалга оширилади.3. Соғлиқ суғуртасининг ҳукми.А) Агар суғурта бевосита даволаш муассаси билан бўладиган бўлса, ундаги ноаниқлик оз миқдорда бўлиб, керакли шартларни ўзида мужассам қилган бўлса ва ҳожат учун заруратни қоплашга ҳамда Ислом шариатида кўзда тутилган жонни, ақлни ва наслни муҳофаза қилишга хизмат қиладиган бўлса, жоиздир.Мазкур шартлар қуйидагилардан иборат:- Икки тарафнинг мажбуриятларини аниқ баён қилинган бўлиши.- Суғуртаси қилдирувчининг соғлигини ва у йўлиқиши эҳтимоли бор ҳолатларни яхшилаб ўрганиш.- Даволаш муассасасининг талаб қилаётган моллари тақдим қилинган амалларга боғлиқ бўлиши керак. Тижорий суғурта ширкатларнинг фаразий маблағларига ўхшамаслиги керак.Б) Агар Соғлиқ суғуртаси ўз фаолиятини Академия суғурта тўғрисидаги қарорида баён қилиб берган шариат қоидалари асосида олиб борадиган Исломий суғурта ширкати билан тузилиган бўлса, жоиздир. В) Агар Соғлиқ суғуртаси тижорий суғурта ширкати билан тузилса, жоиз эмас. Бунинг тафсилоти Академиянинг мазкур қарорида келган.Ҳозирда г'арб молия тизими турли туман молиявий жараёнлар, оператсиялар билан жуда мураккаблашиб кетди. Ва улар ҳозирда мусулмонлар ҳаётига ҳам кириб келмоқда. Шу жараёнларни қайсилари динимизда жоиз, қайсилари ножоизлиги аниқ билиш ва шу асосда ножоизларидан узоқда сақланиш қаттий ниятидаман. Сиздан молиявий жараёнлар, масалалар ёритилган ишончли манбалар(интернетда ишончли фатволар манбалари) сорамоқчиман.( Турли манбаларда турли туман фикрларга, фатволарга дуч келмоқдаман.)- “Ислам оон лайн” сайтини тавсия қиламан.Ушбу улуг кунларда, ҳозирда о'зга юртларда о'қиб, ишлаб юрганларни дуо қилинг. Аллоҳ аввало бизни о'зини тог'ри ё'лидан айирмасин, фойдали илм, ҳалол касб насиб қилсин, иймонимизни мустаҳкам қилсин. Ба'зи адашиб бошқа динларга о'тиб кетган ва кетаёгтан юртдошларимизни Аллоҳ ози динимизга қайтарсин, ҳидоят берсин.- Сизга ва сизга ўхшаган динимизга ихлос қилган барча дийндошларимизни Аллоҳ таоло Ўз ҳифзи ҳимоясида асрасин! Ўзининг сироти мустақиймида собит қадам қилсин! Доимо ҳалол – пок яшашни, Ўзининг розилигини топишни насийб этсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat