Ассалому алайкум! Мен жаноза намозига биринчи марта боришим эди шошилинч бўлиб қолди. Ич кийимим ҳам пок эмас эди. Таҳорат ҳам ололмадим ҳа майли ўқамасман деб боравердим ойим бу ёқдан шошилтираверганди. Боргач барибир таҳорат олишга тўгри келди бегона уйга кириб (албатда руҳсат сўраб)оптовага қарасам сув камикан кейин бочка борикан ундан сув олиб толдирдим. Шу пайт васваса пайдо бўлди оптовадаги ва бўчкадаги сув ўзи тозамиди. Аксига олиб сўрашга одам ҳам йўқ эди сўраганларим билмасликларини айтдилар. Таввакал васвасага ёйиб таҳорат олавердим. Лекин яна васваса тутди кийимларим тоза нотозалиги эсимда йўқ лекин ювилгани эсимда ва асари кўринадиган нажосат ҳам йўқ эди. Барибир таҳорат олавердим. Энди саволга келсак менда васваса ҳалиям кетмаяпти мен гоёки нажасман уйга бориб ювиниб олиш керак деяверяпти кидир. Мен лекин тавваккал қилиб васвасага йўяверайми. Бундай ҳолларда васвасага ёйса таваккал қилиб намоз оқийверса лекин пок бўлмаган бўлса буни ҳукми қандай. Бундай ҳолатлар банданинг умрида учраган ва вафот топган бўлсаю оша намозлари оҳиратда сораладими банданинг жавоби албатда васвасага ёйдим дейиши табиий. Бунда банда барибир гуноҳкор боладими бу ерда гап эҳтиётдизликдамас минг эҳтиёткорлик қилиб шунда ҳам шубҳалар бўлса бошқа ҳолатлар бўлганда васвасага йўёш ҳақида гап кетяпти саволим узун болгани учун узр.
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳда اليقين لا يزول بالشكّ - “Аниқлик шак-шубҳа билан йўқолмайди”; الأصل بقاء ما كان على ما كان - “Ўтган нарсанинг бўлиб ўтган ҳолида қолиши асосдир” деган иккита қоида бор. Сувлардаги асл ҳолат бу уларнинг поклигидир. Уларга нажосат тушиши эса оризий нарсадир. Шунга кўра нажосат тушгани билинмаган ва нажосат асари кўринмаган сувни поклигида шубҳа қилиш ноўриндир. Саҳоба ва тобеин розияллоҳу анҳумлар ҳовузлардан, оғзи очиқ идишлардаги сувлардан таҳорат олаверганлар. “Унга нажосат тушганми?” ёки “Ундан бирор йиртқич ҳайвон ёки ит сув ичиб нажас қилмаганми?” каби саволларни беришмаган. Валлоҳу аълам!