Ассалому алайкум! Биз метал савдоси билан шуғулланамиз. Бизга харидор аксарият холларда сварчик билан келади. Сварчиклар уй эгаларини ўзлари тавсия қилиб хохлаган дўконларига олиб боришади. Биз кўпроқ савдо қилиш мақсадида молимизга 6% фойда қўйиб, умумий суммадан 1% ни сварчикларга бонус қилиб қайтариб берсак бўлаверадими? Бу албатта харидорни кўз ўнгида бўлади. Харидор шубхаланмаслиги учун нархни бошқа дўконлардан хам суриштириб олаверасиз қиммат эмас десак. Шу савдомиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Шу иши учун сварщик фақат бир тарафдан пул олиши ва айнан мижоз талаб қилган молларни топиб бериши лозим. Сифатсиз моллар сотиладиган дўконга ёки қиммат нархда савдо қилувчи дўконга йўллаб қўйса унинг ҳаққига хиёнат қилган бўлади. Валлоҳу аълам!