Ассалому алайкум! Мен Навоиданман. Бизлар зиёрат килиш учун Нуротога борамиз. У ерда ўзимизни домлалар ёки муллага ўқитиб, кинна солдириб келамиз. Кетишимизда битта варақчага бир нима ёзиб беради(сурами, дуоми билмаймиз) уни кейин сувга солиб ичишимиз керак экан. Саволим шундаки бундай ёзилган варақчаларни сувга солиб ичса бўлади, бу Қуръонда келтирилганми, ширк бўлуб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Қуръон оятлари ёзилган қоғозни сувга солиб, уни ичишга монелик йўқ. Шифони ёлғиз Аллоҳдан деб билса бас. Сиз сўраётган ҳолатга келсак, ўша домлалар айнан нима ёзиб бераётганини биз билмаймиз. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга бориб ўша қоғозни кўрсатинг. Валлоҳу аълам!