Ассалому алайкум! Маълумки ҳозирги кунда иситиш тизимларида пол остига шланг ёткизиб, ичида иссиқ сув айланиб хонани иситишдан фойдаланиляпти. Бунда пол исийди. Бу тизимдан ҳаммомларда ҳам фойдаланилади. Савол: Ҳаммомда устимиздан қуйилган сув биздаги жанобатни ва нопокликларни ювиб тушади, тушган сув эса иссиқ полга тушиб яна буғланиб юқорига кўтарилади. Бу фақат пол иситиш тизимларидагина эмас, балки ҳар қандай иссиқ сув пол юзасига тушганда ҳам буғланаверади. Бу буғланган сув томчилари бизни покланишимизга зарар етказмайдими? Агар зарар етказса биз бу ҳолатда қандай йўл тутишимиз мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Зарар етказмайди. Валлоҳу аълам!