Ассалому алайкум! Мен тўлов қабул қилиш шахобчасида ишлайман. Мен яқинда абитуриент ва талаба бўлишни истаганларга ҳужжат топшириш фаолиятини бошладим. Лекин бу нарсани ДТМнинг расмий сайтида текинга қилсаям бўлади. Биз эса бу иш учун ҳақ оламиз. Шу жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Абитуриентнинг номидан ҳужжат топшириб берганлик учун ҳақ олишга келишиш ижара битими бўлиб, жоиз. Валлоҳу аълам!