Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТБС Уз банк ва илова молияси

18:20 / 18.08.2021 | Bekzod Ziyodullayev | 2239

Ассалому алайкум! 1) ТБС УЗ банкнинг онлайн иловасида онлан депозит омонат қўйсак, қўйилган маблағ ҳеч қаерга кесиб олинмайди, ва йилига маълум бир фоиз миқдорда фойда келтиради. Шу турдаги фойда ҳалолми, рибоми? П.С: Бошқа бир фатвода, Ҳуманс ҳисобда қўйилган маблағ учун йиллик 20% ни ҳар куни Кешбек сифатида берилиши жоиз деб берилган. 2) Узр, бу фатвони устидан қилинган муҳокама эмас. Шунчаки аниқлик киритмоқчиман. 1 ҳлс "Соғлом турмуш тарзи" иловасидан олинган ҳар куни 10 000 қадам учун 3 000 сўм пул жоиз дейилибди. Бу илова алкоголь ва сигарет сотувчиларидан олинадиган махсус йиғим ҳисобига молиялаштирилишини инобатга олгансиз деб биламан. Тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қўйсангиз бўлади, аммо қўйган пулингизни устига қўшилган устамани олиш ҳалол бўлмайди.

 2). Агар алкоголь ва сигарет сотувчиларидан олинадиган махсус йиғим ҳисобига молиялаштирилса , олманг. Бордию олсангиз, фақирларга бериб юборинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat