Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефонни бўлиб тўлашга сотиш

23:40 / 13.01.2020 | Dilshod Sattorov | 3514

Ассалому алайкум! Мен уяли алоқа воситалари савдоси билан шуғилланаман. Мен нақд тўловга савдо қиламан. Энди фаолиятни кенгайтириш мақсадида (рассрочкага) яъни пулни ойма-ой бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдони йўлга қўймоқчиман. Банк иштирокисиз. Ўзим нақд пулга четдан товарларни сотиб олиб келганман. Бунда биз келган мижозга 2та таклиф берамиз. Биринчиси битта телефон нақд пулга 1 миллионга сотилса, иккинчи таклиф эса агар маблағи етмаса шу 1 миллионлик телефонн муддатли тўлов (6 ой) ойма-ой бўлиб тўлаш шарти билан 1 ярим миллионга таклиф қилмоқчимиз. Нақдга бошқа, бўлиб тўлашга эса сал қимматроқ сотилишини айтиб сотмоқчиман. Шунда шу иш менга халол бўладими? Бу рибо бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки нархни айтишингиз жоиз, лекин савдо иккисидан бирига тайин бўлган ҳолатда тугасин. Эртароқ олиб келсангиз бу кечроқ олиб келсангиз бу деб икки нархга келишилган ҳолда тугатманглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat