Ассалому алайкум! Аёлимнинг отаси бизга кир ювиш машинаси ва чангютгич олиб бермоқчи эканлигидан ҳабар топиб қолдим. Аёлим билан суҳбатлашаётган эдик мен айтдим: - Агар шу нарсаларни уйиндагилар олиб келишса, ўзинг бориб ташлаб келасан, дедим. Аёлим: - Агар олиб келишса нима бўлади? деди. Мен : - Ашнақа бўлади дедим. Бу гапимни гапиришимдан мақсад " уйинга бориб ўзинг ташлаб келасан" дейиш эди, лекин шу гапни айтаётганда ҳаёлимдан "талоқ тушади" деган фикр ўтиб қолди. Албатта аёлимга талоқ қўйиш нийятим йўқ эди чунки биз шунчаки суҳбатлашаётган эдик, уруш жанжал ҳам бўлгани йўқ. 1)Аллоҳ ўзи сақласин агар аёлимнинг уйидагилар ўша нарсаларни олиб келишса талоқ тушиб қолмайдими? 2) "Нийят қилиш" билан "ҳаёлдан ўтказиш" бир хил маʼнога эгами? Менинг билишимча эр ўз аёлига айнан "талоқ" лафзини ишлатмай "бор боравер,кетавер, йўқол" каби сўзларни айтса ва нийяти талоқ бўлса талоқ тушар экан. Энди кундалик ҳаётда ҳам бу сўзлар ишлатиладику. Масалан аёл эрига: - Истироҳат боғига олиб боринг, илтимос. Деса. Эр эса: - йўқ, олиб бормайман, деса. Аёл : - нимага?, Деса. Эр : - бор ўзинг боравер, деса ва ҳаёлидан васваса туфайли"талоқ" сўзи ўтса лекин эрнинг мақсади талоқ қўйиш бўлмаса. Шунда ҳам талоқ тушаверадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу гапингиз билан талоқ тушмайди.
2). Бир хил нарса эмас. Сиз санаб ўтган сўзлар киноя лафзларидир. Ундай лафзлар билан талоқ тушишига ҳукм қилиниши учун эр шуни ният қилган бўлиши ёки ҳолат (талоқ музокараси ёки ғазаб) шунга далолат қилиши лозим. Иккиси ҳам бўлмаса у лафзлар билан талоқ тушган деб ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам!