Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр ҳақида

17:31 / 02.08.2022 | Aliy | 1828

Ассалому алайкум! 1). Махр деб айтилмасдан берилган қимматбахо буюм махр ўрнига ўтадими? 2). Кимдир махрни биров белгилаб бермайди энг кам миқдорини ҳисобга олиниб эр хотин келишиб аёл махрини эр бераверади деб эшитгандим. Бизни никоҳимизни ўқиган домла 12 грам тилла берасиз деб айтган. Қайси бирини қилишим керак. 3). Билишим бўйича бизни ҳанафий мазхабимизда махирни энг кам миқдори 10 дирхам кумуш танга экан. 1 дирхам кумуш танга 2.975 грам миқдорида экан. Рақамларини тўғри ёздимми? 4). Ният қилмасдан бериё савоб иш қилсам ҳам савоб ёзиладими. Ёки албатда ният қилиниши керакми? Риёни қанчалик ёмон иллат эканлигини биламан. 5). Савоб учун каналларга грухларга кантакдаги одамларни қўшсак бўладими. Ўзидан сўрамаган ҳолда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар эр унга бир нарса юборган бўлса-ю, хотин уни «ҳадя» деса, эр «маҳр» деса, эрнинг гапи қабул бўлади. Илло, емоқ учун тайёрланган нарсада унинг гапи қабул қилинмайди.

2). Маҳр миқдори келин ва куёвнинг розилиги билан тайинланади. Юқоридаги ҳолатда домла 12 грам тилла деганида келин ҳам куёв ҳам шунга рози бўлишган бўлса ўшани бериш вожиб бўлган. Агар ундай бўлмаса маҳр мисл (шунга ўхшаш келинларга урфда берилаётган миқдор) бериш вожиб.

3) Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.

4). https://islom.uz/maqola/757

5). Бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat