Ассалому алайкум! Бугун эшитиб қолдим, ота-онам никох ўқитишмаган экан, онамни айтишича, онамни қайнаталари рухсат бермаган экан, биз 5 фарзандмиз, мен энг кичигиман, онам вафот этганлар, саволиб биз беникох одамларни фарзандимиз, бизни қиладиган ибодатларимиз қабул бўладими, ўзи умуман биз мусулмонмизми?
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз борасида ёмон гумонда бўлманг. Сизларнинг қилаётган ибодатларингизга уларнинг амалининг таъсири ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!