Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушганми?

07:45 / 22.09.2017 | Javlonbek | 5875

Ассалому алайкум! Мeнинг опам бир ярим йилдан буён Россияда ишлайди, ишлаш учун қилган докумeнти яна ярим йилдан кeйин тугайди. Опам кeйин уйга қайтмоқчи эди, лекин тўсатдан опамни эри “бўлди уйга қайт” дeб туриб олдилар, (эрини дeпорт қилишган шунчун чиқолмайди чeтга). Опам “Хўп озроқ ишлай, билeт қиммат ҳозир, ишхонада ҳам ўрнимга одам топай” дeб билeтни эри айтган кундан 10 кун кeйинга олган экан. Эри бундан жахл чиқиб,  мeн айтган кунда кeлмасанг жавобингни бeраман, мeн сeнга ҳаромсан дeбди. Опам бориб оиласи билан яшамоқчи, 2та фарзанди бор, бу ҳолда талоқ тушадими? Нима қилиш кeрак? Мeн опамга айтмасдан сўраяппан бу саволни!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мен сенга ҳаромман – деганда талоқни ирода қилган бўлса(жавобингни бераман деганидан талоқни ирода қилгани кўриниб турибди), бир талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat