Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Казо намози

20:27 / 05.05.2017 | Bahriddin | 39829
Ассалому алайкум! 1.Китоблардан ўқиб тушинишим бўйича намозининг қазоси бўлса нафл ўқишдан кўра қазо намозини адо этиш кераклигини англадим. Менга намоз ўқиш фарз бўлган ёшдан намоз ўқишни бошлаган вақтимгача бўлган қазо намозини ўқимоқликка ахд қилиб хар куни беш вақт намозни фарзини ва хуфтан намозини витирини қазосини пешин намозидан ёки шом намозидан сўнг адо этишга харакат қилмоқдаман. Мени бу қилаётган ибодатимни шариатдаги кўрсатмалари қандай тартибда бўлиш керак. Агар мумкин бўлса ўз тилимизда қандай ният қилишим керак (Хозирда мен "Қиблам бўлмиш кабага қараб ёлғиз аллох учун қолиб кетган бомдод намозини 2 ракат фарзини ўқимоқлика ният қилдим холисалиллохи таало аллоху акбар" деб ният қилиб ўқимоқдаман) 2.Эркак киши ўз аёлини намоз ўқишига шароит яратиб берса лекин аёли турли бахоналар билан намозини тарк этса эри жавобгар бўлмайдими. Шариатда ўз ахлини ибодатига эркак киши яъни оила бошлиғи қанчалик масъул. Жавоб учун олдиндан рахмат қилаётган хайрли ишларнигизни аллоҳ баракотини берсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Энг охирги қолдирган (масалан) пешин намозини фарзини ўқишга ният қилдим “Аллоҳу акбар” дейиш кифоя қилади. Бошқа сўзларни қўшишга ҳожат йўқ. 2). Масъуллигини қуйидаги оятдан тушуниб олаверинг.

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى۝

132. Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир. Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт. Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди. «Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз». Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр. «Оқибат эса тақвоникидир». Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat