Ассалому алайкум! 3 ой олдин бир танишимни таклифи билан уни танишига новос сотдим пулини 10 кунда бериш шарти билан 3 та гувох ҳам бўлди ўртада айтилган вақтда пулини бермади кегин сўраб борсак у одам ҳам бошқа одамга сотган ундан олган одам гўшт таминот фирмага ахолидан менга ўхшаган одамлардан новос олиб жуда катта миқдорда гўшт топширган кегин у фирма уларга пулини бермаган олдин бериб келган лекин катта миқдорда топширишгандан кегин пулини бермаган орада Гўштни нарҳи ошиб кетди? Энди биз ҳақимизни ҳозирги кундаги гўштни нархида талаб қилсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Неча пулга савдо қилган бўлсангиз ўшанигина талаб қила оласиз. Валлоҳу аълам!