Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

10:26 / 04.08.2022 | Muhammadbobur | 1338

Ассалому алайкум! Опам уйида жанжал бўлиб бизникига келган куни кечаси эридан смс келди "Эрталаб еттида ишга кетаман келсез келинг бўлмаса юкларизи олиб кетинг" деб. Опам смсга бепарво бўган ва бормаган. Ўша кундан 3-4 кун ўтгач эр келиб 3 талоқ деб кетибди, шундан сўнг домладан сўрадим йўли бор экан дияпти, яъни домла куёвга ҳалиги смсда талоқни ният қилган бўлсангиз, кейинги 3 талоқ деган гапингиз бекор, яъни яшасангизлар бўлади депти опам нима қилсин 3 та боласи бор яшайман дияпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат айнан сиз ёзгандек бўлса, сизга “йўли бор экан” деган домла талоқ илмини билмас экан. Опангизга 3 талоқ тушган. Энди улар никоҳланишлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat