Ассалому алайкум! Яқинда уйланмоқчиман. Бўлажак турмуш ўртоғим тўйдан бошлаб ёпиқ кийинишни хохлайди, шу ўринда мен хам. Аммо, келин тараф бунга жуда норизо. Уларни хеч кўндира олмадик. Зиддият бўлишидан, ота оналаримиз биздан ранжишидан қўрқиб қарши чиқа олмадик. Бизга насихат қилсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Сатри авратга чақирилади, тушунтирилади. Ҳикмат ва юмшоқлик билан буюрилаверади. Валлоҳу аълам!