Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Дин йўлида олиб бораётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Омин. Мен яқинда иш жойимни ўзгартирдим ва бу ерда мендан бошқа ҳеч ким намоз ўқимас экан. Мен бу жойда янги бўлганим ва вазиятдан келиб чиқиб яъни ишхоналарда намоз ўқиб бўлмаслигини назарда тутиб намозларимни жам қилиб ўқисам бўладими? Жавобингиз учун ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бўлмайди. Ҳар намозни ўз вақтида ўқилади. Пешинни охирги вақтида, асрни аввалги вақтида ўқиш мумкин.