Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози

16:01 / 06.08.2022 | Dilfuza Muzafar qizi | 1783

Ассалому алайкум! Агар Қўқондан Тошкентга аниқ 15 кун сафар қилиш нияти билан борилса намоз 3 кун қаср қилиб қолган кунлари тўғри ўқилади дейишди шу тўғрими? Агар Қўқондан Фарғонага 1 кун ичида бориб келиш ният қилинган бўлса Фарғонада намоз қаср қилиб ўқиладими (масофа 92км)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). “Агар Кукондан Тошкентга аник 15 кун сафар килиш нияти билан борилса намоз 3 кун каср килиб колган кунлари тўғри укилади дейишди” бу нотўғри ҳукм. 15 кун ёки ундан кўпроқ муддат туриш нияти билан Тошкентга етиб борган заҳоти намозларни тўлиқ ўқийди.

2). Ушбу ҳолатда, Қўқондан чиқиши биланоқ то қайтиб келгунича намозларни қаср ўқийди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat