Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон қасам ичиш

16:51 / 06.08.2022 | 11_33 | 1769

Ассалому алайкум! Устозлар эр-хотин муносабатини бузмаслик учун ёлғон ишлатишга рухсат берилган экан. Аёлим мендан бир ишни қилмаганман деб Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичишимни талаб қилди. Мен у ишни қилган бўлсамда қилмаганман деб Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичдим. Чунки агар ростини айтсам оилам бузилиши мумкин эди, ёки аёлим билан муносабатларимиз жуда совуб кетиши мумкин эди. Шунинг учун оиламни мустаҳкамлиги учун бу ишни қилмаганман деб қасам ичдим ва хозирда оилам тинч. Аммо виждоним қийналяпти. Бу яширилган албатта яхши иш эмас, бу ишни қилганим учун тавба қилганман. Лекин ўтмишда билиб билмай қилган ишим учун оилам бузилиши мумкин эди, шундан қўрқиб қасам ичиб қўйдим. Бунинг ҳукми қандай бўлади? 2-савол: Хоразмда "Худойи" деб қасам ичиш одатга айланган. Яни бу Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичиш деб қаралади Хоразмда. Шундай деса ҳам Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичган ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ғамус қасам ичибсиз. Ғамус қасами гуноҳи кабиралардандир.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар». 
Бухорий ривоят қилган. 
Аллоҳ таолога тинмай истиғфор айтинг, тавба қилинг. Бу гуноҳга бошқа ҳеч қачон қўл урманг.

2). Бу ҳам қасамдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat