Ассалому алайкум! Мен бир кишига 12 ойга пулини бўлиб бериш шарти билан насияга машина сотдим. Муддатни 7 ойи ўтди. У киши пулни ўз вақтида тўлаяпти. Харидор мендан машинани сотишга рухсат сўраяпти. Пулни келишилгандай ўз вақтида тўлашга ваъда берди. Мен рухсат бердим. Мен шу машинани савдолашиб сотиб олсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Насияга қимматга сотиб нақда ўзи қайтариб сотиб олиш жоиз эмас. Ҳатто Оиша розияллоҳу анҳо шу ишни қилган саҳоба ҳақида: “Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилган жангларининг савоби ҳам хабата бўлади” деганлар. Ўзингиз сотиб олманг, сизга яқин бошқа одам ўзига сотиб олса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!