Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суғурта ҳақида

15:57 / 20.08.2022 | Bexruz | 871

Ассалому алайкум! Мен Юк етказиб бериш компаниясида ҳайдовчи бўлиб ишлайман ишга кирганимизда юк машинасини ҳайдашимиз учун бизни шу компаниянинг суғуртасига қўшишади Суғуртада айтиладики агар мободо ҳайдовчи эҳтиётсизлик қилиб йўлда юк машинасига ёки ундаги товарларга зарар етказса қонун бўйича 2.500 $ тўлайди шунда қолган зарарнинг ҳаммасини суғурта компанияси тўлаб беради ва шу 2.500 $ ни депозит сифатида Ойлигимиздан ушлаб қолиниб компаниянинг счетида туради қачонки ишдан кетгандан кейин ҳаммаси яхши болса уни қайтариб беришади. Мен ишга кирдим 2021 йилнинг бошидан 2022 йилнинг бошигача ишладим ва ҳар ҳафта суғурта учун 450 $ Дан толаб келдим. Орада битта воқеа бўлди мен тўғри йўлдан чиқиб кетиб бориб дарахтларга урилдим юкга зарар қилмади лекин юк машинасига 45 000 $ лик зарар қилди Йил бошида мен ишдан кетдим воқеа ўтган йили бўлганди энди улар мени 10 000 $ пулимни беришмаяпти биз шунча зарар қилдик деб. Суғурта толаб берадику десам биз суғуртани қошмасдан ўзимиз тўладик агар суғуртани қошсак компанияни суғуртаси ошиб кетарди бизга шунча зарар қилдинг деб пулимни беришмаяпти роса тортишдик лекин беришмади қонун орқали олишга ҳаққим бор лекин мен шариат бўйича шу масалани ҳукмини билмоқчи эдим. Йўлда бунақанги ҳолатлар бўлиб туради агар менда айб бўлса қонунни ўртага қўшиб ўтирмасдан кечиб юбораман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ношаръий суғуртага пул бериш ва олиш жоиз эмас. Сизнинг ҳолатингизда суғурта учун берган пулларингиз қарз ўрнидадир. Уларни қайтариб олишга ҳаққингиз бор.

 Аммо юк машинасига етказилган зарарни қоплаш масаласини қўшимча тафсилотлар билан кўриб чиқиш лозим. Умумий қоида шуки, ўзганинг машинасини унинг рухсати ва кўрсатмаси билан, барча қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолатда ҳайдовчи шахс омонатдор ҳисобланади. У бошқараётган улов ҳам омонат молидир. Омонат молидан эгасининг изни билан эҳтиётсизлик ёки тажовузсиз фойдаланаётганда юзага келган зарарни ҳайдовчи тўламайди. Агар унинг эгаси томонидан қўйилган шартларга хилоф қилган ёки эҳтиётсизликка йўл қўйган ёки тажовуз қилган бўлса ўша ҳайдовчининг ўзи ёки транспорт ҳодисасига бевосита иллат бўлган бўлган бошқа шахс (агар шундай шахс бўлса) тўлаб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat