Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истехозали аёл билан қовушиш

17:23 / 23.08.2022 | Baxrom | 1554

Ассалому алайкум! Янги уйлангандан кейин яқинликдан олдин эр билсаки, унинг аёли хайз кунларини унутиб, яна истеҳозали бўлиб хар куни қон кўрса унда қандай холатда қовушса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч кундан оз муддат келувчи қон, ҳайз кунларининг ўн кунидан ошганда келган қон, нифос кунларининг қирқ кунидан зиёда бўлганда келувчи қон, ёки ҳайз ва нифосда одати бўлган аёлнинг одатидан ортиқча кўрган қони, ҳомиладор аёл кўрадиган қон, мана шу қонлар “Истиҳоза” қони дейилади. “Истиҳоза” касаллик қони деганидир. Биринчи марта ҳайз кўрган қизнинг қони ўн кундан ошиб кетса, ўн куни ҳайз, зиёдаси истиҳоза бўлади. Ва унга ҳар ойдан ўн кун одат белгиланади. Худди шунингдек, биринчи марта нифос кўрган аёлнинг қирқ кундан ошиб кетса қирқ куни нифос, зиёда истиҳоза бўлади. Кейинчалик унга қирқ кун одат белгиланади. Нифосдан зиёдаси эса истиҳоза бўлади.
Оиша (розияллоҳу анҳо) дан ривоят қилинади. “Фотима бинти Абу Ҳубайс (розияллоҳу анҳо) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Мен истиҳоза бўламан. Намозни қўяманми?” деб сўради. У зот: “Йўқ. Албатта у томир узилгандандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер” дедилар”. Бошқа бир ривоятда” “Қачонки ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер”дедилар. Имом Термизий (раҳматуллоҳи алайҳ) эса: “Нариги вақт келгунча, ҳар намозга таҳорат қил” дедилар”ни зиёда қилди.
Истиҳоза қони ҳайз бўлмай (бачадондан келмай), балки томирдан келган қон бўлади. Баъзи томирлар узилгани учун доимо қон келиб туради. Шунинг учун мустаҳоза аёл соғлик вақтидаги одати бўйича неча кун ҳайз кўрадиган бўлса, ўша кунларни ҳар тарафлама ҳисоблаб аниқлайди ва мазкур кунларнинг намозини ўқимайди. У кунлар тамом бўлгандан кейин эса ҳайзнинг ғуслини қилади, ва истиҳоза қони келиб турса ҳам намозини ўқийверади. Масалан, бир аёл соғлик пайтида, ҳар ойда олти кун ҳайз кўрар эди. Энди шу аёл доимий истиҳоза кўрадиган бўлиб қолса, ҳар ойдан олти кунни ҳайз деб ҳисоблайди, шу олти кун тугаган куни ҳайзнинг ғуслини қилади ва кейин ҳар бир намоз вақти учун бир марта таҳорат қилиб намозни ўқийверади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадиси шарифда:
“У аёлга нарса (дард) етгунча одати бўйича ҳар ойда ҳайз кўрадиган кунлар ва кечалари саноғига қарасин. Ҳар ойдан ўша миқдорда намозини тарк қилсин. Қачон ўшани ўтказса, ғусл қилсин ва бир кийим ила муҳофаза қилиб намозини ўқисин” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat